Бизнес-форум якунлари бўйича Фарғонада 358 млн. доллардан ортиқ миқдорга ҳужжатлар имзоланди
Тошкент. 12 август. ЎзТАГ - Бизнес-форум якунлари бўйича Фарғонада 358 млн. доллардан ортиқ миқдорга ҳужжатлар имзоланди, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"7-8 август кунлари Фарғона шаҳрида халқаро инвестицион форум бўлиб ўтди, унда хорижий бизнес ҳамжамияти вакилларини минтақанинг иқтисодий салоҳияти ва инвестицион имкониятлари билан таништириш мақсадида ўтказилди", - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, форум дунёнинг 30 мамлакатидан 150 дан ортиқ хорижий ишбилармонларни жамлаган.
"Бизнес-форум якунида бир қатор компаниялар билан 358 миллион долларлик меморандумлар имзоланди, улардан 45 млн доллари экспорт шартномаларига ажратилди. Ҳамкорлардан бири Мисрнинг «KAPOFO Agri Projects» компанияси бўлиб , унинг лойиҳаси балиқчилик ҳудудини ривожлантириш учун бошланғич қиймати 2 млн долларга тенг бўлиб, 30 дан 50 тагача янги иш ўринлари яратишга мўлжалланган", – дея таъкидланади Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти матбуот хизмати хабарида.
Матбуот анжуманида таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон Исроил билан паррандачилик соҳасида қўшма лойиҳани очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, шунингдек, Германия компанияси билан ҳамкорликда шамолли электр станциялари ва қуёш панелларини тест режимида ўрнатишни режалаштирмоқда.
Сурат манбаи: isrs.uz


