Bloomberg TV Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти ҳақида ролик намойишини бошлади

Дата: 16:27, 13-11-2015.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ишбилармонлик ва молия соҳасидаги ахборотлар бўйича дунёда етакчи, кеча-кундуз фаолият юритувчи Bloomberg TV халқаро телеканали Ўзбекистоннинг инвестициявий ва иқтисодий салоҳияти тўғрисидаги ролик намойишини бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эфирга узатилаётган материалда нафақат Ўзбекистоннинг бой тарихий меросига, балки мустақиллик йилларидаги иқтисодий юксалиш ҳам катта эътибор қаратилган. Хусусан, амалга оширилган кенг кўламли таркибий ўзгартиришларга, узоқ давр мобайнида иқтисодий юксалишнинг юқори даражалари таъминланаётгани, Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган мамлакатларнинг биринчи бешталиги қаторидан жой олгани таъкидланади”, – дейилади Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизматида.

MAN, Huawei, GM Powertrain Uzbekistan, шунингдек, бошқа компанияларнинг ишлаб чиқариш майдонларида олинган кадрларда, Ўзбекистон дунёнинг етакчи брендлари учун “оханграбо” сифатида эътироф этилади. Ушбу холат нафақат Ўзбекистоннинг битмас-туганмас табиий бойликлари, балки юқори малакали кадрлар мавжудлиги, шунингдек бизнесни юритиш учун, шу жумладан, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилгани билан асосланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: