Bloomberg TVда Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти ҳақида ролик трансляция қилинмоқда

Дата: 13:43, 05-11-2015.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йил 1 ноябрдан бошлаб Bloomberg TV халқаро телеканалида Ўзбекистоннинг инвестицион ва иқтисодий салоҳияти ҳақида ролик трансляция қилинмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“UzReport” порталидаги маълумотга кўра, ролик кунига 3 марта эфирга чиқади.
Унинг трансляцияси 15 ноябрга қадар давом этади.

Ролик “UzReport” телеканали томонидан Давлат рақобат қўмитаси ёрдамида 5 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро инвестицион форумга тайёргарлик доирасида тайёрланган.

Икки кунлик форум Ўзбекистоннинг инвестицион ва иқтисодий салоҳияти, хорижий инвесторларга улушлари тақдим этилаётган объект ва корхоналар ҳақида маълумот бериш мақсадларида ташкил этилмоқда. Унда йирик халқаро молиявий институтлар, шунингдек, Жанубий Корея, Япония, Германия, АҚШ, ХХР, Буюк Британия, Швейцария, Сингапур ва бошқа давлатлар етакчи компаниялари вакиллари иштирок этади.

Эслатиб ўтамизки, Bloomberg Television – куну-тун ишловчи халқаро телеканал бўлиб, ишбилармонлик ва молиявий маълумотлар бўйича дунёдаги етакчи ҳисобланади. Телеканал Нью-Йоркда 1994 йилда ташкил қилинган. Канални бутун дунёда 310 млндан ошиқ киши томоша қилади. Унинг штаб-квартираси Нью-Йоркда, европадаги маркази Лондонда, осиёдаги идораси Гонконгда жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: