БМТ Аҳолишунослик жамғармаси миссияси экспертлари Тошкентга ташриф буюрдилар

Дата: 10:12, 05-04-2016.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) миссияси экспертлари мамлакатга техник кўмакни кенгайтириш имкониятларини излаш ва ижтимоий-иқтисодий дастурларни кузатиш мақсадларида Тошкентга ташриф буюрдилар, деб хабар беради сешанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистонга ташриф доирасида аҳолишунослик соҳасида маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш ташаббусларини ўрганиш ва улардан ижтимоий-иқтисодий дастурларни ишлаб чиқиш ва кузатишда фойдаланиш, шунингдек, ушбу соҳада техник кўмакни кенгайтириш имкониятларини ишлаш мақсадларида ЮНФПАнинг асосий ҳамкорлари билан учрашувлар бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида.

ЮНФПА Ўзбекистон ҳукумати билан аҳолишунослик бўйича маҳлумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳасида фаол ҳамкорлик қилмоқда. Хусусан, кейинги йилларда ташкилот турли вазирлик ва муассасалар мутахассисларини аҳолишунослик бўйича маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишга доир замонавий услубларга ўқитишда кўмаклашди. Шунингдек, ташкилот Оролбўйи ҳудудида аҳоли турмушини янада яхшилаш бўйича тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш учун зарур аҳолишунослик маълумотлари базасини яратиш ишини ҳам қўллаб қуватлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: