БМТ Аҳолишунослик жамғармаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига махсус тез ёрдам автомобилларини топширади

Дата: 22:34, 14-03-2016.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги туғилган чақалоқлар учун махсус инкубаторларга эга бўлган тез ёрдам автомобилларини топширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЮНФПАнинг Тошкентдаги бўлимидан маълум қилишларича, топшириш маросими 15 мартда бўлиб ўтади. Махсус инкубатордан ташқари, машиналар она ва чақалоқни тиббий муассасага ташишда зарур бўладиган барча зарур ускуналар билан жиҳозланган.

Автомобилларни сотиб олиш ЮНФПАнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик дастури доирасида амалга оширилган.

ЮНФПА идорасидан маълум қилишларича Ўзбекистон оналар ва болалар касалланиши ва ўлими барқарор равишда камайиб бормоқда. Бу соҳадаги миллий ҳаракатлар қатор миллий дастурлар, жумладан, 2014-2018 йиллларда Ўзбекистонда аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар, ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш давлат дастури доирасида ҳам мувофиқлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги фаолияти 1993 йилда бошланган бўлиб, бугунда Мамлакатга доир Дастурнинг тўртинчи қисми (2016-2020 йй) амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: