БМТ афғон йўналишида ШҲТ билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди

Дата: 11:18, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябрЎзТАГ – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТШанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) билан афғон йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

БМТ Бош котибининг ҳозирда Душанбе бўлиб, ШҲТ саммитида иштирок этаётган сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман ташкилотнинг ҳудуддаги барқарорликни таъминлаш ишида ШҲТ билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди. У Афғонистоннинг хавфсизлиги ва гуллаб яшнаши учун ҳаракатларни оширишга чақирди”, - деб хабар беради БМТ Янгиликлар маркази.

Манбанинг маълумотларига кўра, Фелтман пайшанба куни Душанбеда БМТ Бош котиби номидан қилган чиқишида “Бизнинг умумиий кун тартибимиздаги муҳим масалалардан бири – Афғонистонда ҳавфсизлик соҳасидаги ўзгаришлар ва йил охирига келиб бу ердан халқаро кучларнинг олиб чиқиб кетилиши. ШҲТ ва унинг аъзолари Афғонистон ва бутун дунё учун муҳим бўлган муаммоларни ҳал қилиш ниятида эканликларини намойиш қилдилар”, - деди.

Манба маълумотларига кўра, БМТ вакили ҳудуд раҳбарларини Афғонистон билан савдо кўламларини кенгайтириш ва ушбу мамлакат инфраструктурасини яхшилашга кўпроқ маблағ тикишга чақирди.

Фелтман БМТнинг ШҲТ билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бунда Марказий Осиёдаги превентив дипломатия маркази муҳим роль ўйнаши мумкин.

БМТ Янгиликлар маркази маълумотларига кўра, ташкилот Бош котиби Пан Ги Мун Афғонистон президентлигига икки номзод - Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғанига қўнғироқ қилган.

Мулоқот чоғида у номзодларни берган ваъдаларини бажариш ва миллий бирдамлик ҳукуматини шакллантиришга чақирган.

Бош котиб ташкилот томонидан овоз бериш якунларининг текширилиши ишончга сазоворлиги, у кенг кўламли бўлгани ва энг яхши халқаро амалиётга мос келишини таъкидлаган.

12 июлда АҚШ Давлат котиби Жона Керри ёрдамида икки номзод коммюнике имзоладилар. Унда президент сайловлари иккинчи тури натижалари аудитини тан олишга келишиб олдилар ва миллий бирдамлик ҳукуматини шакллантиришга қарор қилдилар.

Овозларни ҳисоблашнинг асосий қисми 4 сентябр куни якунланган. Яқин орада овоз беришнинг аниқлаштирилган якунлари эълон қилинади.

“Бош котиб ҳар икки номзодни Афғонистон ва унинг халқи келажаги ҳақида ўйлашга чақирди. У БМТ ва халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатдаги тинчликни қўллаб қувватлаш учун бирлашишига ишонтирди”, - дейилади Пан Ги Мун номидан ўқилган баёнотда.

БМТ раҳбари, шунингдек, ҳозирги президент Ҳамид Карзайга ҳам қўнғироқ қилиб, уни ҳам БМТ Афғонистон билан ҳамкорлик алоқаларини қўллаб қуватлаш истагида эканлигига ишонтирди.

Эслатиб ўтамизки, 11 сентябрда Қобулга БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман учиб борган ва президентликка икки номзод билан музокаралар ўтказган.

Душанбеда ўтган ШҲТ аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммитида Афғонистон томонидан амалдаги президент Карзай қатнашди.

Эслатиб ўтамизки, Афғонистон ШҲТ кузатувчи мақомини 2012 йилда Пекинда олган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: