БМТ Бош котиби Афғонистон бўйича Тошкентдаги форумни қўллаб-қувватлади
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Афғонистон бўйича Тошкентдаги конференция ушбу мамлакатда тинчликни ўрнатишга кўмаклашади, дейилади БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг форум иштирокчиларига видеомурожаатида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“БМТ Афғонистонда барқарор ривожланишга эришиш йўлидаги сизнинг сайъ-ҳаракатларингизни юқори баҳолайди ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр”, - деб таъкидланади мурожаатда.
Эслатиб ўтамизки, Афғонистон бўйича юқори даражадаги “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги халқаро конференция Тошкентда 27 март куни бўлиб ўтди.
Сурат манбаи: https://nv.ua/world/countries/antoniu-guterrish-vstupil-v-dolzhnost-genseka-oon-top-5-faktov-398220.html