БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Марказий Осиёга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Дата: 17:58, 17-05-2017.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Яқин орада БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Марказий Осиёга ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 16 майда БМТ Ахборот маркази Ашхабаддаги Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказнинг 10 йиллигига бағишланган хабарда очиқлади.

Таъкидланишича, БМТ Бош котиби Антонио Гутерришнинг ташрифи ташкилотнинг минтақавий ҳамкорликни илгари суриш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамизки, БМТнинг Ашхабоддаги Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази минтақадаги беш давлатнинг ташаббуси билан БМТ Бош котиби ва БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси ўртасидаги мактуб орқали 2007 йил 16 майда ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: