БМТ бош котибининг ўринбосари ташриф билан Тошкентга келмоқда

Дата: 12:36, 31-10-2017.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – 31-октябр куни Тошкент шаҳрига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Юрий Федотов ташриф буюради. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказида учрашув ва музокаралар ўтказилади”, - дейилади хабарда.

Юрий Федотов томонидан бошчилик қилинаётган БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг “Терроризмга қарши кураш – чегарасиз ҳамкорлик” номли 5-илмий амалий конференцияда иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: