БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистонга келди

Дата: 13:31, 15-10-2014.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Бугун, 15 октябрда, БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТТД мувофиқлаштирувчиси Хелен Кларк Ўзбекистонга келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан хабар беришларича, ташриф давомида мамлакат ҳукумати, вазирлик ва муассасаларда музокаралар ўтказиш, республика ҳудудларига бориш кўзда тутилмоқда.

Хусусан, Хелен Кларк экологик таназзулни бошидан кечираётган Оролбўйига ташриф буюриб, БМТТД томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади.

Эслатиб ўтамизки, Кларк хоним Ўзбекистонга 2011 йилнинг майида ҳам келган эди. Ўшанда Хелен Кларк қатор вазирлар, мамлакатдаги БМТ вакиллари, нодавлат ташкилотлари, гуманитар фанлар, маданият ва санъат соҳаларида ишлаётган аёллар билан учрашган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: