БМТ маърузасига кўра ўзбекистонликлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ўзларини энг бахтли деб ҳисоблайдилар

Дата: 12:33, 17-03-2016.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – БМТнинг “Бахт индекси” номли янги маърузасига кўра ўзбекистонликлар ўзларини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида (МДҲ) энг бахтли деб ҳисоблайдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон 156 тадқиқ этилган мамлакатлар орасида 49 ўринни эгаллади.

Ундан кейинги ўринда Қозоғистон, (54-), Молдова (55-), Россия (56-), Беларусь (61-), Туркманистон (65-) ва Қирғизистон (85-) бормоқда.

100-ўринда эса Тожикистон, ундан қуйида Арманистон (121-), Украина (123-) ва Грузия (126-) бормоқда.

Маърузада айтилишича, энг юқори бахт рейтинги ҳамон Данияга тегишли. Кейинги ўринларда Швейцария, Исландия, Норвегия, Финляндия бормоқда.Энг бахтли ўнта миллатлар орасида голландлар, австралияликлар, янгизеландлар ва шведлар ҳам бор.

Маъруза муаллифларининг сўзларига кўра, дунё бўйлаб бахт даражаси кейинги йилда бир оз ўсган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: