БМТ Оролбўйидаги экологик хавф энг юқори бўлган ҳудудда яшовчи 123 минг аҳоли учун дастурни ишга туширишмоқда

Дата: 21:23, 12-01-2017.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Оролбўйидаги мураккаб экологик туманлари учун маҳаллий ривожланиш режалари ишлаб чиқиш. БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистонда бошланган янги дастури ўз олдига айнан шу мақсадларни қўйган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Дастур энг катта экологик хатар ҳудудида жойлашган ва аҳолиси 123 минг нафардан кўпроқ бўлган Мўйноқ, Тахтакўпир ва Шуманай туманлари ҳудудида амалга оширилади.

Ушбу ташаббус БМТ қатор агентликларининг қўшма ташаббуси бўлиб, у Оролбўйидаги экологик таназзулнинг оқибатларини юмшатишга қаратилган. Дастур БМТнинг Ўзбекистондаги қатор агентликлари, ЮНЕСКО, ЮНФПА ва ДООН томонидан амалга оширилади.

2017 йилнинг 10 январидан бошлаб Дастур доирасида маҳаллий аҳоли учун таништирув семинарлари бошланди.

Семинар иштирокчилари орасида фермер хўжаликлари раҳбарлари, қишлоқ фуқаролари йиғинлари, турли тузилмалар ва идоралар вакиллари, ҳамда хусусий тадбиркорлар бор.

Муҳокамалар жараёнида ҳар бир туман учун ўзига хос “муаммолар шажараси”ни шакллантира бориб, намунали ҳудудларда экологик вазият оқибатида юзага келган асосий муаммоларни аниқлаш учун маҳаллий аҳоли билан интерфаол мунозаралар ҳам олиб борилади. Кейин эса ҳудуддаги мураккаб экологик шароитларни инобатга олган ҳолда, инсон хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган амалий лойиҳалар ишлаб чиқилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: