БМТ Тараққиёт дастури Янгийўлдаги чиқиндилар билан вазиятни яхшилашга ёрдам берди
Тошкент. 19 октябр.ЎзТАГ – БМТ Тараққиёт дастури ҳалқаро донорлар билан биргаликда Янгийўлдаги қаттиқ маиший чиқиндилар билан вазиятни яхшилашга доир лойиҳани якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
БМТТД маълумотларига кўра, кейинги йилларда Янгийўл туманининг кенгайиши муносабати билан аҳоли сони 4 мартага кўпайган. Натижада маиший чиқиндилар ҳажми ҳам шу даражага ошган. Ҳокимиятда эса назорат қилинмайдиган маиший чиқиндилар уюмлари билан боғлиқ муаммолар келиб чиққан.
Вазиятни ўзгартириш учун БМТ Тараққиёт дастури ҳалқаро донорлар билан биргаликда туман чиқинди йиғувчи ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашди.
“Хусусан, икки замонавий қаттиқ маиший чиқиндилар йиғувчи машиналар тақдим этилди ва бу корхонага хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтиришга имкон берди”, - деб таъкидлашди БМТТДда.
Бундан ташқари, Sasol компанияси кўмагида чиқиндиларни йиғиш учун 90 контейнер сотиб олиниб, ижтимоий муассасаларда ўрнатилди. Бу эса шаҳарда тозаликни тиклашга имкон берди.
Натижада, чиқиндилар йиғувчи корхоналар туман аҳолисининг 60% (140 минг атрофида) қамраб олиб, 80% ошиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қила бошладилар.