БМТ ва Ўзбекистон мингйиллик мақсадларига етиш бўйича янги дастурга $115 млн йўналтирадилар

Дата: 15:08, 17-09-2015.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – БМТ ва Ўзбекистон 2016-2020 йилларда мингйиллик ривожланиш мақсадларига етишга кўмаклашиш бўйича янги дастурга $115 млн йўналтирадилар. Бу ҳақида журналистларга БМТ Тараққиёт дастуринингЎзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер маълум қилди.

“Бу янги ва муҳим босқич бўлиб, у 2015 йилдан кейин глобал ривожланиш доирасида БМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши зарур”, - деди С.Приснер.

“Биз ушбу дастурда ўзимиз ҳамда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда бажарган муҳим ва зарур йўналишларни киритишга муваффақ бўлдик. Уларни ҳал этишда БМТ бошқа донорлар билан бирга техник ва молиявий кўмак кўрсатади”, - деб таъкидлади мамлакат иқтисод вазири Галина Саидова дастур тақдимотида. Янги дастур бандлик ва ижтимоий муҳофазани қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим сифатини ошириш, экологик вазиятни яхшилаш кабиларни ўзида жамлаган”.

Эслатиб ўтамизки, БМТ Бош ассамблеяси сешанба куни 2015 йилдан кейин глобал ривожланиш бўйича якуний хужжатни қабул қилди. У камбағаллик ва очликни йўқотишга қаратилган. Хужжат давлат раҳбарларига 25-27 сентябрда БМТ Бош ассамблеясининг 70- сессияси тақдим этилади.

Ўзбек томони маълумотларига кўра, 2000-2015 йилларга мўлжалланган амалдаги МЙМ аҳоли камтаъминланганлигини 2 бараварга – 27,5%дан 13,7%гача камайтиришга имкон беради. 2013 йил якунлари бўйича ушбу кўрсаткич 14,1% ташкил қилган. Ушбу муддатда аҳоли жон бошига ЯИМ харид қобилияти паритети бўйича $2552,6дан $5002,5га кўпайди, аҳолининг реал маоши икки бараварга ошди, даромадлар бўйича тенгсизлик камайди.

Расмий статистика маълумотлари бўйича, 2015 йил 1 январда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 31,025 млн кишини ташкил этган (2014 йилдагидан 1,7% кўп).

Янгилик билан ўртоқлашиш: