БМТ Ўзбекистонга $340 млн беғараз ёрдам берди

Дата: 20:50, 24-10-2014.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Кейинги 20 йил ичида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Ўзбекистонга $340 млн миқдорда беғараз ёрдам берди, бундан $29,8 млни 2013 йилда ажратилган, деб хабар қилади UzDaily.uz портали

Бу тўғрисида БМТТДнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчи ва вакили Стефан Приснер “Ўзбекистон ва БМТ Мингйиллик мақсадлари” номли “доира суҳбати” давомида маълум қилди.

“Кейинги 20 йил ичида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Ўзбекистонга $340 млн миқдорда беғараз ёрдам берди, бундан $29,8 млни 2013 йилда ажратилган. Ушбу маблағлар Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиёт, бошқарув, соғлиқни-сақлаш ва таълим, накотрафикка қарши курашиш, мамлакат маданий қадриятларини муҳофаза қилиш, атроф муҳит ҳимояси, ОИТСга қарши кураш соҳаларидаги лойиҳаларига йўналтирилган” – деб таъкидлади С.Приснер.

Янгилик билан ўртоқлашиш: