БМТ Ўзбекистонга жамоатчилик эшитуви институтларини ташкил қилишни тавсия қилмоқда

Дата: 17:45, 08-01-2015.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – БМТ Ўзбекистон халқ депутатлари иши самарадорлиги учун мамлакатда жамоатчилик эшитуви институтларини ташкил қилишни тавсия қилмоқда. Бу эшитувларда экспертлар, аҳоли, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва ОАВ вакилларини жалб этган ҳолда маҳаллий бюджетлар лойиҳалари кўриб чиқилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тавсиялар БМТТД “Маҳаллий ҳокимият органлари тизимини қўллаб-қувватлаш/2 Фаза” лойиҳаси томонидан Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академияси экспертлари иштирокида тайёрланган маърузада келтирилган.

Бундан ташқари, Халқ депутатлари кенгашлари президиумини ташкил этиш тавсия қилинмоқда. Уларнинг таркибига сиёсий партиялар барча депутатлар гуруҳлари раҳбарлари ва доимий комиссиялар раҳбарлари киради. Президиумга сессия кун тартибини ишлаб чиқиш, сессиялар орасида эса Кенгаш фаолияти билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажариш, Кенгашнинг ҳудуд ҳаётига доир муҳим масалаларни ўз вақтида босма ва электрон ОАВда чоп қилиш ҳуқуқлари берилади.

Шунингдек, “Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш, “меъёрий-ҳуқуқий масалалар ташаббуслари” субъектларига ҳоким, депутатлар, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларини қўшиш, Кенгаш регламенти тахминий меъёрларини тасдиқлаш, уларга мувофиқ, доимий комиссияларда ушбу ҳудуд профилли ННТ иштирокида эксперт гуруҳлари яратиш кабилар таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Халқ депутатлари кенгашлари маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси томонидан сайланади ва маҳаллий бшқарувда аҳоли манфаатларини ифодалайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: