БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ЮНФПА Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр

Дата: 18:05, 20-06-2017.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ЮНФПА Ўзбекистон билан демография ва гендер статистикаси бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Давлат статистика қўмитасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миеко Ябута хоним билан учрашда сўз кетди.

Қўмита маълумотига кўра, ЮНФПА ваколатхонаси томонидан ваколатхона раҳбари билан учрашув ташкил этиш юзасидан, Ўзбекистон ТИВга қилган мурожаатига мувофиқ, ташкил этилди.

Ташрифнинг мақсади М.Ябута хонимнинг Давлат статистика қўмитасининг янги раҳбарияти билан танишиш ва икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболини муҳокама қилиш бўлди.

Учрашув давомида томонлар давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш зарур эканлигини, хусусан Давлат статистика қўмитаси ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистонда демография ва гендер статистикасига оид маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш масалалари юзасидан келгусидаги ҳамкорлиги ҳақида таъкидлаб ўтишди.

Учрашув якунида ЮНФПА раҳбарияти ташкил этилган учрашув юзасидан миннатдорчилик билдирди ҳамда билим доирасини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва демография ва гендер статистикасига оид услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: