БМТнинг Дин эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистон ИИВга ташриф буюрди

Дата: 13:49, 05-10-2017.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигида БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, учрашув унинг республикага расмий ташрифи доирасида ўтказилди.

Томонлар вазир Пўлат Бобожонов билан учрашувда шу жумладан, қамоқдаги маҳбуслар ва хибсда сақланаётган кишиларнинг виждон эркинлигига конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Маҳкумларга виждон эркинлиги кафолатланиши, шу орқали ҳар қандай динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқи берилган таъкидланди.

Маҳкумларга уларнинг илтимосига биноан белгиланган тартибда рўйхатга олинган диний бирлашмаларнинг хизматчилари ташриф буюриши мумкин, диний маросимларни ўтказиш, диний буюмлар ва диний адабиётлардан фойдаланиш имкониятлари кўзда тутилган. 

Томонлар мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ бугунги кунда Ўзбекистон озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётганлар сони бўйича дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бирига эгалиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистоннинг пенитенциар муассасалар тўлиқлик даражаси ўртача 80%ни ташкил этади, дунёнинг айрим мамлакатларидаги пенитенциар тизимларнинг асосий муаммоси эса уларнинг тўлиб кетганлигидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: