БМТТД ва Ўзбекистон ССП тадбиркорлар ўртасида бизнес юритиш шароитлари бўйича сўров ўтказмоқда
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда тадбиркорлар ўртасида мамлакатда бизнес юритиш шароитлари бўйича сўров ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
БМТТД матбуот хизмати маълумотига кўра, сўровда қатнашиш учун барча тадбиркорлар таклиф этиладилар.
Жаҳон банкининг мамлакатда бизнес юритишнинг шарт-шароитларини баҳоловчи DoingBusiness-2018 рейтингида Ўзбекистон 190 та мамлакат орасидан 74-ўринни эгаллаган эди. Бу кўрсаткич Ўзбекистон Республикасининг DoingBusiness-2017 ҳисоботидаги ўрнига қараганда яхшироқ бўлишига қарамасдан, яхшиланиши зарур бўлган айрим соҳалар мавжудлигича қолмоқда.
Сўровнома мамлакат ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юз бераётган муаммо ва тўсқинлик қилаётган жиҳатларни аниқлаб олиш мақсадида ўтказилмоқда. Ушбу сўровнома натижалари асосида Ўзбекистон Республикасида бизнес юритиш муҳитини яхшилаш мақсадида ҳукумат, масъул вазирлик ва идоралар, давлат органлари учун тавсиялар ишлаб чиқилади.
Сўров 2018 йил 1 апрелгача давом этади.
Сурат манбаи: http://kolokolrussia.ru/novosti/opros-podtverdil-nalichie-korrupcii-v-uzbekistane