БМТТД Ўзбекистонга Оролнинг қуриб қолган тубида ишлар олиб бориш учун техникани топширди

Дата: 13:49, 28-02-2019.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД) Қорақалпоғистон ўрмон хўжалиги қўмитасига Оролнинг қуриб қолган тубида ишлар олиб бориш учун қишлоқ хўжалиги ускуналари ва техникаларни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар 27 февралда Нукусда БМТТДнинг доимий вакили вазифасини вақтинчалик бажарувчи Леван Буадзе томонидан топширилди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Гидрометеорология хизмати маркази ва БМТТДнингқўшма лойиҳаси Адаптация жамғармас кўмагида амалга оширилмоқда.

БМТТДдан маълум қилишларича, тракторлар, ҳамда олдинроқ олиб келинган дарахт ўтқазиш машиналари, юқори тупроқ қатламига ишлов берувчи плуглари, зовур қазгичлар, тупроқни чуқур юмшатгичлар ва бошқалар Орол денгизининг қуриган тубида дарахт ўтқазиш ва мелиоратив ишларини бажаришда ва яйловлар унумдорлигини сақлаш ва яхшилаш мақсадларида ишлатилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистоннинг қурғоқчилик таъсирига энг кўп дуч келадиган ҳудудларида иқлим ўзгаришларига чидамли бўлган қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик хўжаликларини яратишдан иборатдир.

Лойиҳанинг доирасида, Қорақалпоғистонда ландшафт даражасида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича чора-тадбирлар сифатида илк маротаба 10 та яйлов кооперативлари ташкил этилди. Улар қишлоқ жамоаларида яйлов чорвачилигини ташкил этиш, яйловларни самарали бошқариш ва деградацияга дучор бўлган ерларни яхшилаш мақсадларида ташкил қилинган. Кооперативлар фаолиятига 43,455 киши жалб этилган.

 

Сурат манбаи: gazeta.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: