Бобур номидаги Ўш театри кейинги 20 йилда илк маротаба Ўзбекистонга гастролга жўнади
Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Бобур номидаги Ўш театри кейинги 20 йилда илк маротаба Ўзбекистонга гастролга жўнади. Бу ҳақида КирТАГ мухбирига ҚР Маданият, ахборот ва туризм вазирлигида хабар қилишди.
“Қирғизистон маданияти арбоблари кейинги 20 йилда илк маротаба Ўзбекистон бўйлаб сафар уюштирадилар. Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарлари томошабинларига “Айкол Манас” спектакли намойиш этилади”, - деб хабар қилишди вазирликда.
Гуруҳда жами 46 актёрлар бор. Театр тури бўйича барча харажатларни ўзбек томони ўз бўйнига олди.
Эслатиб ўтамизки, Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатлари 2016 йилнинг кузидан бошлаб яхшилана бошлади. Қирғиз ҳукумат делегацияси Ўзбекистонда бўлди, бир оз вақтдан сўнг Қирғизистон ўзбек делегациясини қабул қилди.


