Бодом мағзи Ўзбекистоннинг энг қиммат экспорт товари бўлиб чиқди

Дата: 16:37, 26-08-2016.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Халқаро озиқ-овқат ярмаркаси маъмурияти маълумотига кўра, ўтаётган ҳафтада Ўзбекистондан экспорт қилинадиган энг қиммат маҳсулот бодом мағзи бўлди, деб хабар беради Nuz.uz нашри.

”Ўзбекистон билан чегарадош давлатлар учун FCA шартларига кўра (харидор барча етказиб бериш жараёнини ташкил этади, сотувчи эса маҳсулотни етказиб берганида мажбурияти бажарилган деб ҳисобланади) унинг бир тоннаси $7420дан $9540гачани ташкил этди. Бошқа мамлакатлар учун эса нарх тоннасига $7000дан $9000 атрофида бўлди.

Ўз навбатида, тозаланмаган бодомнинг бир тоннаси нархи Ўзбекистоннинг қўшнилари учун $4770дан $6201гача, бошқа мамлакатлар учун $4500дан $5850гачани ташкил этмоқда”, - дейилади жума кунги хабарда.

Кейин келтирилишича, янги карам ва лавлаги узоқ вақт давомида энг арзон экспорт товари бўлиб қолмоқда. Уларнинг энг қуйи ўртача экспорт баҳоси $40, юқори нархи $55 қилиб белгиланган.

Халқаро озиқ-овқат ярмаркаси маъмурияти маълумотига кўра экспорт нархлари ҳар ҳафта ярмарка савдоларида талаб ва таклифдан келиб чиқиб, жаҳон бозоридаги конъюнктуани ҳисобга олган ҳолда шаклланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: