Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Бангкокда икки олтин ва бешта кумуш медалларни қўлга киритди
Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ - Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида икки олтин ва бешта кумуш медалларни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бокс Федерацияси сайтидаги маълумотгат кўра, олтин медалларни Ҳасанбой Дўсматов (49 кггача) ва Бектемир Мелиқўзиевлар (75 кг) эгалладилар. Улар бир хил 2:0 ҳисобида Роген Ладон (Филиппин) ва Кришана Викасларни (Ҳиндистон) енгдилар.
Кумуш совринларни Шахобиддин Зоиров (52 кггача), Муроджон Аҳмадалиев (56 кг), Фазлиддин Ғоибназаров (64 кг), Элшод Расулов (81 кг), Рустам Тўлагановлар (91 кг) олдилар.