Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Бишкекда иккинчи бўлди

Дата: 15:37, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтган Совет Иттифоқи Қаҳрамони Дуйшенқул Шопоков хотирасига бағишлаб ўтказилган 41-Халқаро бокс турнирида иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълумотига кўра, мусобақа Бишкекдаги К. Кожомкул номидаги спорт саройида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон боксчилари учта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медални қўлга киритдилар.

Фозилжон Абдумурадов (52 кг вазн тоифасида) Фазлиддин Мелибоэв (69 кг) ва Обиджон Тоҳиров (91 кг) мусобақа ғолиблари бўлишди.

Дилноза Нематуллаева (51 кг) ва Нодиржон Мирзаҳмедов (49 кг) чемпионатнинг кумуш медалини олишди, Ойбек Жўраев (56 кг), Раҳматулло Қўзиев (60 кг) ва Баҳромжон Фозиловлар (81 кг) бронза медални қўлга киритдилар.

Турнирда Қирғизистон миллий терма жамоаси ғалаба қозонди, Тожикистон ва Қозоғистоннинг учинчи ўринни бўлиб олишди.

Турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан жами 140 нафардан зиёд боксчи иштирок этди. Турнир эркаклар ўртасида 10 вазн тоифасида ва аёллар ўртасида уч вазн тоифасида (51 кг, 60 кг ва 75 кггача) ўтказилди.

Сурат манбаи: https://www.medesk.ru/blog/

Янгилик билан ўртоқлашиш: