Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Болгариядаги халқаро турнирда қатнашади

Дата: 09:44, 18-02-2015.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – 24-28 феврал кунлари София университетининг спорт мажмуида бокс бўйича “Странжа” анъанавий 66-халқаро турнирт ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Турнирда жаҳонннинг 33 мамлакатидан ташриф буюрган 300 ошиқ кучли эркак ва аёл боксчилар иштирок этадилар. Жорий йилда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар термалари билан қатнашади. Аёллар термасида уч киши, эркаклар жамоасида тўққиз боксчи ватанимиз шарафини ҳимоя қилади”, – деб таъкидлашди мамлакат Бокс федерацияси матбуот хизматида.

Боксчилар мусобақаларни 24 февралдан бошлайдилар, финал жанглар эса 28 февралда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: