Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Озарбайжондаги турнирда 6 медални қўлга киритди

Дата: 14:58, 29-12-2015.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Озарбайжондаги ушбу мамлакатда хизмат кўрсатган тренер А.Агаларов хотирасига бағишланган турнирда 6 медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“49 кггача бўлган боксчилар орасида Отабек Холматовга тенг келадигани топилмади. Финалда ўзбек боксчиси қозоғистонлик Василий Самчук устидан ғалаба қилди ва олий шоҳсупага кўтарилди. 69 кггача вазн тоифасида Улуғбек Собиров финалда озарбайжонлик Парвиз Гулиевни енгиб олтин медални олди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Бокс федерациясида.

Яна бир олтин медал Шохруз Раҳимов томонидан 91 кггача тоифада қўлга киритилди. Шунингдек, турнирда Шунқор Абдурасулов (кумуш медал), Раҳматулла Қўзиев ва Жамшид Абдуллаевлар (бронза медаллар) ҳам совриндор бўлдилар.

Турнирда Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Россия, Туркманистон, Исроил ва Ирландиядан 74 спортчи қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: