Бокс бўйича Ўзбекистон термаси қозоғистоннинг Атиров шаҳридаги турнирнинг ғолиби бўлди

Дата: 14:41, 08-07-2015.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Бош тренер Рустам Саидов бошчилигидаги бокс бўйича Ўзбекистон термаси Атиров шаҳрида (Қозоғистон) якунланган катталар ўртасидаги халқаро турнирнинг ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон МОҚ хабар беришларича, олтин медаллар олиб, ғолиб бўлганлар орасида Шаҳобиддин Зоиров (-52 кггача вазн тоифаси), Одилбек Асланов (-69 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) ва Мирзоҳиджон Абдуллаевлар (+91 кг) бор.

Турнирнинг кумуш совринини Шуҳрат Абдуллаев (-81 кг) олган бўлса, Абдулхай Шерматов (-52 кг) ва Элшод Расулов (-81 кг) эса бронза медалига сазовор бўлдилар. 

Шундай қилиб, тўрт олтин, бир кумуш ва икки бронза медални қўлга киритган Ўзбекистон термаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олди.

Иккинчи ўринда Қирғизистон терма жамоаси (2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза) бўлса, учинчи ўринни Қозоғистон жамоаси (2 олтин, 2 кумуш ва 6 бронза медаллар) олди.

Эслатиб ўтамизки, Атировдаги бокс турнирида Ўзбекистон, Қозоғистон, Иордания, Қирғизистон, Мўғилистон, Россия, Сурия, Тожикистон ва Украинадан келган чарм қўлқоп усталари 10 вазн тоифасида беллашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: