Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Осиё чемпионатида жамоа ҳисобида биринчи ўринни олди

Дата: 13:45, 11-07-2017.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси 2017 йилги Осиё чемпионатида тўққиз медални қўлга киритиб, жамоа ҳисобида биринчи ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотига кўра, терма жамоа бешта олтин, уч кумуш ва битта бронза медал қўлга киритди. Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 7 июлда Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтди. 

Финал жангларида Ўзбекистоннинг саккиз боксчиси қатнашди. Самандар Холмуродов (49 кггача) ҳиндистонлик Сачин устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қилди, Фарруҳ Илҳомов (69 кггача) Таиланд вакили Уеасунгноен Пиирапатни 4:1 ҳисобида енгди, Ражаббой Атаназаров (75 кггача) 4:1 ҳисобида хитойлик Жу Чаодан устун келди. Роримша Профсор (91 кггача) 4:1 қозоғистонлик Данил Семеновни енгди, Лазизбек Муллажонов (+91 кг) ҳам ушбу қўшни давлат боксчиси Уланулу Нардаулет устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қилди.

Кумуш совриндорлар орасида Халаков Абдумалик (52 кггача), Мирзараҳимов Билолбек (64 кггача), Эргашев Тимурлар (81 кггача) бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: