Бокуда ўтказилган халқаро турнирда ўзбек боксчилари қандай медалларни қўлга киритди

Дата: 17:15, 02-04-2019.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ – Баку (Озарбайжон) шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар қандай медалларга сазовор бўлдилар, дея хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот-хизмати хабарларига таяниб Ўзбек телеграф Агентлиг (ЎзТАГ)

Қўмита маълумотларига кўра, 1 апрель куни Баку шаҳрида "Буюк ипак йўли" халқаро бокс турнири ниҳоясига етди.

"Иқболжон Холдоров, Мадиёр Саидраҳимов ва Обиджон Тоҳиров олтин медални, Нодиржон Мирзааҳмедов ва Шукуржон Раҳимов кумуш медални, Жасурбек Латипов, Ҳасанбой Дўсматов ва Хуршид Абдуллаев бронза медалларни қўлга киритди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: olympic.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: