Болалар боғчасига қабул қилиш бўйича аризалар бутун Ўзбекистон бўйлаб онлайн тарзда қабул қилинади

Дата: 19:37, 30-07-2016.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – “Болаларни мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилиш бўйича аризаларни қабул қилиш” интерактив хизматидан бутун Ўзбекистон бўйлаб фойдаланиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Олдин ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали фақатгина Тошкент шаҳри аҳолиси учун тақдим этилар эди.
ЯИДХП хабар беришларича, Бу хизматдан Ягона порталдан рўйхатдан ўтган ва электрон рақамли имзога эга бўлган жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун электрон шаклдаги аризани тўлдириш ва зарурий ҳужжатлар (Хизмат паспортининг “Ҳужжатлар” бўлимида кўрсатилган) тўпламини тақдим этиш кифоя.
Йўлланма олиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 10 кун муддат ичида кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор ҳақида 3 кун муддат ичида аризачига хабар берилади.
Хизмат кўрсатиш бепул амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: