Болгария бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Болгария Республикаси Бош вазири Бойко Борисов 2016-йил 17-май куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов билан учрашув режалаштирилмоқда”, - дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.
Таъкидланишича, Болгария делегацияси дастуридан “Ўзбекистон нефт ва гази” 20-халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш ҳам ўрин олган.