Болгария компанияси Марказий банкка юқори технологиялар етказиб беради

Дата: 12:15, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки томонидан юқори технологик ускуналар етказиб бериш бўйича эълон қилинган тендерида болгариялик Blaze Technologies компанияси ғолиб чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
CBUZ-DM2014 тендери МБнинг ахборотларни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва IP-телефония тизимини жорий этиш учун эълон қилинган эди. Унда болгар компанияси энг мақбул шартлар таклиф этган.
“Техносерв АС” (Россия) ва “БЕЛАМ-РИГА” (Латвия) МЧЖ эса заҳира ғолиблари сифатида эълон қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: