Болгария ва Ўзбекистон ТИВ ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказадилар

Дата: 19:24, 16-06-2014.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Болгария ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу маслаҳатлашувлар Болгария Республикаси делегациясининг Ўзбекистонга 18-20 июн кунлари бўладиган ташрифи доирасида ўтказилади.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: