Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси кўкнори етиштиргани учун 9 йилдан кўпга озодликдан маҳрум қилинди

Дата: 18:11, 09-08-2017.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси кўкнори етиштиргани учун 9 йил 4 ойга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Альшеевск туман суди Ўзбекистон Республикасининг 38 ёшли фуқаросини жазога ҳукм қилди. У РФ ЖКнинг 231 моддаси 1 қисми ва 228 моддаси 4 қисми билан жазога тортилди”, - дейилади Бошқирдистон Республикаси прокуратураси сайтида.

Судда феврал ойида эркак Раевский қишлоғида гаражни наркотикли моддалар  бўлган ўсимликлар етиштириш учун ижарага олгани аниқланди. Бу мақсадда у дроссел шаклидаги махсус ускуналар, газоразрядли ва ультрафиолетли лампалар, термометрлар, таймерлар сотиб олган. Булар ёрдамида ўсимликларнинг яхши ўсиши ва пишиб етилиши учун зарур шароитлар яратган.

Шундай қилиб, эркак 92 туп кўкнори ўстирган ва уни сотмоқчи бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлариунинг фаолятига чек қўйдилар ва унининг уйидан 400 грамм таъқиқланган моддани олиб қўйдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: