Бош прокуратура $4 минг эвазига университетга киришни ваъда қилган шахсни қўлга олди

Дата: 11:31, 02-05-2019.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси $4 минг эвазига университетга киришни ваъда қилган шахсни қўлга олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бош прокуратура ҳузуридаги Жарқўрғон туман прокуратураси ходимлари томонидан олиб борилган оператив тадбирда фуқаро Э.Т. фирибгарлик йўли билан фуқаро С.Э.дан унинг жиянини Термиз давлат университети Иқтисодиёт факультетида ўқишга киритиш учун $4 минг олаётганида қўлга туширилди”, - дейилади хабарда.

Ушбу ҳолатга кўра, Э.Т.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги, тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, пора олиш ва пора беришда, шунингдек, пора олди-бердисида воситачилик қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади, аммо қонунчиликда белгиланган муддат давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига бундай хабарлар етказганлар қонунда белгиланган муддатда (30 кун) жавобгарликдан озод қилинадилар.

Сурат манбаи: prokuratura.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: