Бош прокуратура таркибида қарздорликни ундириш бўйича махсус бюро ташкил этилмоқда

Дата: 16:05, 30-05-2017.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузурида қарздорликни мажбурий ундириш бўйича махсус Мажбурий ижро бюроси ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли фармонига асосланган ҳолда.

Янги тузилма Ўзбекистон Адлия вазирлигининг тугатилаётган Суд департаменти асосида ташкил этилмоқда. Ташкилот штати 1,3 минг кишидан ошиши кутилмоқда.

Хужжатга мувофиқ, янги таркиб энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатлари аниқланганда, истеъмолчиларни электр ҳамда газ тармоқларидан узиш, соҳада суд қарорларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш билан шуғулланади.

“Бюрога маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишлар юритиш, ушбу йўналишда тафтиш ва тезкор қидириш ишлари олиб бориш ҳуқуқи берилди. Суд органлари ва бошқа органлар актларини мажбурий бажариш бюронинг давлат ижрочилари томонидан амалга оширилади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Ташкилотнинг самарли ишлашини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. У республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан тушган маблағларнинг 10%, ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундиришдан тушган маблағларнинг 8%, шунингдек, давлат ижрочилари томонидан ундирилган ижро йиғими маблағларининг 80%, Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80% ҳисобига тўлдирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: