Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш соҳасидаги чораларни муҳокама қилдилар

Дата: 17:09, 21-01-2016.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – Бош прокуратурада Ўзбекистон Адлия вазирлиги билан коррупцияга қарши кураш соҳасида чора-тадбирларни амалга оширишга бағишланган идоралараро йиғилиш ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бош прокуратурадан маълум қилишларича, йиғилишда 86 давлат органлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этганлар.

Йиғилишда мазкур соҳада 2015 йилда амалга оширилган режавий комплекс чора-тадбирлар натижаларини муҳокама қилинган.

Хусусан, давлат ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини ошириш, ижтимоий ҳамкорлик асосларини кучайтириш, порахўрлик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, давлат хизматчилари хулқ-атворининг этика стандартларини ишлаб чиқиш сингари масалалар бўйича ташкилий-ҳуқуқий асосларни яратиш қайд этилган.

Шунингдек, йиғилишда 2016-2017 йилларда порахўрликка қарши кураш бўйича истиқболдаги комплекс чораларни ҳам кўриб чиқишган.

Бундан ташқари, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг коррупцияга қарши кураш соҳасидаги Истамбул ҳаракатлар режаси тавсияларининг бажарилиши масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамизки, Коррупцияга қарши кураш соҳасидаги Истамбул ҳаракатлар режаси тавсиялари саккиз мамлакат иштирокидаги ўзаро ҳаракатлар ва мониторинг дастуридан иборат. Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Россия, Тожикистон ваУкраина ташаббусга 2003 йил сентябрда қўшилган. Қирғизистон ҳаракатлар режасига 2004 йил октябрда, Қозоғистон 2004 йил декабрда, Ўзбекистон эса 2010 йил мартда қўшилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: