Бош прокуратурада коррупцияга халқаро стандартлар бўйича қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

Дата: 16:59, 10-05-2018.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Бош прокуратурада коррупцияга халқаро стандартлар бўйича қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига таянган ҳолда.

Муҳокама Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида халқаро эксперт – БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бошқармасининг коррупциявий ва иқтисодий жиноятлар билан кураш бўлими раҳбари К.Поликарский иштирокида коррупцияга қарши курашиш масалаларига оид семинар доирасида бўлиб ўтди.

Хабар берилишича, тадбир давомида К.Поликарский БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятининг асосий йўналишларини баён этди, антикоррупцион фаолиятнинг асосий воситалари рўйхати, БМТнинг коррупциянинг олдини олиш механизмларини ёритиб берди.

Таъкидланишича, иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида назарда тутилмаган айрим коррупцион ҳаракатларни криминализациялаш, турли давлатлардаги антикоррупцион чора-тадбирлар ҳолатининг рейтинги, коррупцияга қарши курашиш бўйича келгусидаги ҳаракатлар ва бошқа масалаларга доир саволлар берилди.

“Умуман олганда, хорижий эксперт К.Поликарский иштирокидаги тадбир фаол тажриба алмашинуви ҳамда самарали ўзаро ҳамкорлик шаклида, муваффақиятли ва конструктив руҳда бўлиб ўтди”, - дея хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: http://caucasustimes.com/ru/v-abhaziju-prishla-korrupcija/

Янгилик билан ўртоқлашиш: