“Бош саҳна” лойиҳаси раҳбари тошкентлик хонандани “бешинчи элемент” деб атади

Дата: 15:35, 15-04-2015.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – “Бош саҳна” лойиҳасининг тўғридан-тўғри эфирида лойиҳа раҳбари Виктор Дробыш Queen гуруҳининг “Who Wants to Live Forever” композициясини ижро қилган тошкентлик хонанда Сардор Миланони “бешинчи элемент” деб атади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Менимча, у Дежнева ва Хворостовскийлар билан беллашиши мумкин ва уларга бўш келмайди ҳам. Ушбу бешинчи элементни сақлаб қолиш керак. Олдин айтганимдай, бу менинг учун финал ва агар у ғалаба қилса, ушбу дастурда Яратган томонидан истеъдод берилган киши ғолиб чиқди, деб ҳисоблайман”, - деди В.Дробыш.

Ўз навбатида, Игорь Матвиенко “Сардор – космик ижрочи. Унинг ижро қилган қўшиғи ҳам айнан ўзи каби космик (чиқиш) бўлди”, - деб таъкидлади. “Буни мўъжиза дейиш мумкин. Мен эркак киши қандай қилиб шу каби куйлаши мумкинлигига ишонгим келмаяпти!”, - деди Уолтер Афанасьев. “Қўшиқ яхши чиқди, ўзига хос жаранглади. Айниқса, авжида ижро маромига етди”, - деб айтиб ўтди Максим Фадеев.

Эслатиб ўтамизки, эртадан кейин, 17 апрел – жума куни тошкент вақти билан соат 23.00да С.Милано иштирокидаги суперфинал олиб кўрсатилади. Ундан ташқари, дастурда Арсен Мукенди, Александр Иванов, Ксения Дежнева ва “Менинг Мишель” гуруҳлари ҳам қатнашадилар. Ғолибни томошабинлар аниқлайдилар.

“Бош саҳна” лойиҳаси – “Красный квадрат” компаниясининг “Россия 1” телеканалидаги янги мусиқий лойиҳасидир. Унда 16 ёшга етган артистлар қатнашишлари мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: