Бош вазир бошчилигидаги делегация форумда иштирок этади
Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – 2-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида бўлиб ўтадиган “Глобализация даврида рақамли кун тартиби” форумида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамизки, бугун Олмотада “Глобализация даврида рақамли кун тартиби” форуми бўлиб ўтади. Тадбир Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ташаббусига мувофиқ ўтказилмоқда. Анжумандан кўзланган асосий мақсад – маҳаллий рақамли истисодиётларни ривожлантириш, рақобатбардошликни ошириш бўйича бирлаликдаги чораларни ишлаб чиқишдан иборат.
Сурат манбаи: https://news.rambler.ru/person/aripov-abdulla/