Бош вазир бошчилигидаги ўзбек делегацияси МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади

Дата: 12:41, 24-05-2017.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Бош вазир бошчилигидаги ўзбек делегацияси МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2017-йил 25-26-май кунлари Қозон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади”, - дейилади мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Йиғилишда МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: