Бош вазир ўринбосари бошлиқ Ўзбекистон делегацияси Душанбега келиши кутилмоқда

Дата: 16:12, 20-12-2016.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бошлиқ Ўзбекистон делегацияси Душанбега келиши кутилмоқда, деб хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“26 декабрда Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бошлиқ Ўзбекистоннинг катта делегацияси савдо иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Душанбега келиши кутилмоқда”, - деб таъкидлади ТР ҳукуматидаги манба.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ва Тожикистон бош вазирининг биринчи ўрибосари Давлатали Саид комиссиянинг ҳамраисларидир.

Йиғилишда давлатлар ўртасида темир йўл ва автобус ҳаракатни очишга келишиб олиш, шунингдек, 2000 йил сентябрда жорий этилган виза режимини юмшатиш масаласини кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ноябр охирида Тожикистон ва Ўзбекистон келаси йил бошида икки давлат пойтахтлари ўртасида авиаалоқани йўлга қўйиш ҳақида келишиб олган эдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: