Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси раиси этиб қайта сайланди

Дата: 17:49, 10-02-2017.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси раиси этиб қайта сайланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Федерациянинг ҳисобот сайлов конференцияси Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитасида бўлиб ўтди.

Тадбирда федерациянинг 2013-2016 йиллардаги иши бўйича ҳисобот тингланди.

Делегатлар ташкилий масалаларни ҳам кўриб чиқдилар. Козим Ўринбойхўжаев федерациянинг раиси ўринбосари қилиб тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: