Бош вазир Ўзбекистондан Россияга мева-сабзовот маҳсулотлари экспортини воситачилардан халос қилиш керак деб ҳисоблайди

Дата: 16:28, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистондан Россияга мева-сабзовот маҳсулотлари экспортини воситачилардан халос қилиш керак. Бу ҳақида мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган илк Халқаро мева-сабзовот ярмаркасининг очилишида баён қилди.

“Ўзказилаётган ярмарканинг мақсадларидан бири – воситачилар занжиридан халос бўлиш, бу бизга шаффофликни ошириш ва Россия, МДҲ мамлакатлари, Европа каби анъанавий бозорларга экспорт етказиб беришлари ҳажмини сезиларли равишда оширишга имкон беради”, - деб иқтибос келтиради “РИА Новости” ўзбек бош вазиридан.

Унинг сўзларига кўра, мева ва сабзовотлар хариди бўйича камида 5 йилга шартномалар имзоланганда ўзбек томони маҳсулот сифатига кафолат беради. Мирзиёев апрелда республикада “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо ширкати ташкил этилганини эслатиб ўтди. Унинг қувватлари йилига 3 млн тоннагача мева ва сабзовот маҳсулотлари экспорт қилишга етади.

Россия томони маълумотларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистондан РФга мева ва сабзовотлар экспорти 10% ошди. Мева ва сабзовот маҳсулотлари етказиб беришни тўхтатиб турган омиллар орасида томонлар маҳсулотларни БИга аъзо давлатлар ҳудудидан ташиб ўтишда юқори тарифлар, РФ божхона чегарасидан ўтишда кучли карантин чоралари, шунингдек, РФ савдо тармоқлари учун унча катта бўлмаган партияларда ташишнинг норентабеллиги кабиларни санаб ўтганлар.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда 16 июлгача давом этувчи ярмаркани доимий асосда ўтказиш режалаштирилмоқда. Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, ярмаркада дунёнинг 40 мамлакатидан 300 агрокомпания ва логистика ширкатлари қатнашмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: