Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон футболига етакчилик қилади

Дата: 15:29, 26-01-2018.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Очилбой Раматов Ўзбекистон футбол уюшмасининг янги президенти этиб сайланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилотнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси  25 январ куни бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, тадбир делегатлари Ўзбекистон футбол федерациясисини Ўзбекистон футбол уюшмасига айлантиришни бир овоздан ёқлаб чиқдилар.

Эслатиб ўтамизки, Очилбой Раматов - Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарувининг раиси ҳамдир. 

Сурат манбаи: http://www.eav.ru/publ1.php?publid=2009-11a05

Янгилик билан ўртоқлашиш: