Бошланғич маълумотларга кўра, Назарбоев сайловларда 97,7% овоз олган
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Бошланғич маълумотларга кўра, амалдаги давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев Қозоғистон президенти сайловларида сайловчиларнинг 97,7% овозларини олган, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) Марказий сайлов комиссияси раиси Қувондиқ Турганқуловга асосланган ҳолда.
“Сайловларнинг бошланғич натижаларига келсак, бизга келиб тушган маълумотларга кўра, республика бўйича сайловчилар овози қуйидагича тақсимланди: Кусаинов Абулғози Калиакпаровичга 0,7% сайловчилар, Назарбоев Нурсултон Абишевичга 97,7% сайловчилар, Сиздиков Турғун Искаковичга 1,6% сайловчилар овоз берганлар”, - деди К.Турганқулов душанба кунги брифингда.
Шунингдек, МСК раиси ушбу маълумотлар ҳудудий сайлов комиссияларидан оланётган маълумотлар билан аниқлаштиришини ҳам айтиб ўтди. Бунга, конунчилик бўйича, икки кун муддат ажратилган.
Сайловларнинг якуний натижалари МСК томонидан етти кундан ошмаган муддатда, яъни 3 майдан кеч бўлмаган муддатда эълон қилинади.
Республика бўйича сайловчиларнинг 95,22% овоз беришда иштирок этди, деб таъкидлади К.Турганқулов.


