Бошланғич маълумотларга кўра Ўзбекистонда сайловчиларнинг 89% овоз берган – МСК

Дата: 18:00, 22-12-2014.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда МСКнинг Тошкент вақти билан соат 15.00даги навбатдаги брифингида эълон қилинган бошланғич маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 89% ёки 18,4 млн. фуқаро парламент сайловларида овоз берган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Булардан 8,311 минг киши муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган бўлиб, ушбу тартибда овоз бериш жорий йилнинг 11 декабрида бошланиб, 19 декабрда тугалланган.

Қонунчиликка мувофиқ, сайлов куни яшаш жойида бўлиш имкони бўлмаган сайловчиларга муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқи берилган.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: