Бошоқли экинларнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги улуши 45% яқинлашмоқда

Дата: 14:14, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – 2013 йил якунлари бўйича Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги бошоқли экинлар улуши 44,9%, техник экинлар улуши 37,8% ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қишлоқ хўжалик вазирлигидан хабар беришларича, 1991-2013 йиллар орасида суғориладиган ерларда бошоқли экинларнинг экин майдонлари 5,5 мартага кўпайди. Натижада пахта яккаҳокимлигига чек қўйилди ва пахта майдонлари 500 минг гектарга қисқарди.

Мустақиллик йилларида картошка етиштириш 6,7 мартага, сабзовотлар етиштириш 2,9, мевалар етиштириш 3,4, узум олиш 1,8, полиз экинлари олиш 1,6 мартага кўпайди. 2001 йилдан бошлаб мамлакат буғдой экспортчисига айланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: