Бошпрокуратура вакиллари ЎзРТХБда “давра суҳбати” ўтказдилар

Дата: 11:50, 28-07-2016.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ –  Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) биносида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи департаменти вакиллари ва биржа аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзРТХБ хабар қилишларича, учрашув доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида киритилган янгиликлар, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг ички назоратини ташкил этишнинг биржа аъзолари учун муҳим бўлган томонлари муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи департамент ходимлари Комол Зарипов ва Сардорбек Икрамовлар қонунчилик ҳужжатларига киритилган айрим ўзгартиришларга тўхталиб ўтдилар. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” ва Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида” қонунларига ўзгартиришлар киритилганлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга “пул маблағларини ёки бошқа мулкларни музлатилиши”, “Терроризмни молиялаштириш” ва шу каби бошқа янги тушунчаларга таъриф берилди.

Тадбир давомида Назорат ва ходимларни бошқариш бўйича директор Умидхон Аъзамхужаев Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ички назорат қоидаларини бажаришнинг зарурлиги ва уларни бажармаслик оқибатлари тўғрисида биржа аъзоларини маълум қилди.

Учрашув якунида департамент ходимлари биржа аъзоларини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: