Ботир Хўжаев янги иш ўринлари яратиш суръатларини иқтисодий ривожланиш билан боғлади

Дата: 15:02, 29-05-2018.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев янги иш ўринлари яратиш суръатларини иқтисодий ривожланиш билан боғлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Sputnikка асосланган ҳолда.

Муассаса раҳбари Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги халқаро конференцияда мамлакатда янги иш ўринлари яратиш суръатлари иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётганлигини айтиб ўтди.

“Биз яқин 10 йилдаги асосий муаммомиз мамлакат аҳолиси орасида меҳнатга лаёқатли кишилар улушининг фавқулодда юқорилигича – 60% юқори бўлиб қолиши билан боғлиқ эканини яхши тушуниб турибмиз. Шу муносабат билан республика ҳаракатлар стратегияси доирасида кўрилаётган чоралар биринчи навбатда нафақат иқтисодий ўсишнинг тегишли суръатларини таъминлаш билан бир қаторда янги иш жойлари яратишга ҳам қаратилган”, - деб таъкидлади вазир.

Унинг сўзларига кўра, “Меҳнатга лаёқатли кишиларнинг бундай юқори кўрсаткичларидан иқтисодий ўсиш омили сифатида фойдаланиш керак”.

Хўжаевнинг фикрига кўра, ҳамма, шу жумладан, давлат раҳбарининг вилоятларга тез-тез сафари туфайли ўзгарган. “Президент ҳар икки ҳафтада бир марта у ёки бу вилоятга ташриф буюрмоқда, ва хукумат аъзоларининг иштирокидаги у ердаги учрашувлар ривожлантириш стратегиясини ҳар куни амалга ошириш билан қоғозда эмас, амалда шуғулланишга имкон берадиган воситадир. Бундай ташрифлар, бу динамизм ва тезкорлик, булар барчамизни маълум даражада ушлаб турибди”, - деб хулоса қилди вазир.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/unemployment-rate

Янгилик билан ўртоқлашиш: